Пеп Гвардиола: “Мен Абдуқодир Ҳусановни эмас, ўзимни айблашим керак”

Спорт1 дақиқа ўқиш36.6K
Пеп Гвардиола: “Мен Абдуқодир Ҳусановни эмас, ўзимни айблашим керак”
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал"га қарши муҳим баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Испаниялик мутахассис қишки трансферлар ойнасида "шаҳарликлар" сафига янги қўшилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

"Биласизми, бу мавсумда нечта марказий ҳимоячи Абдуқодир қилган хатога йўл қўйди?!

Мен Ҳусановни айбламайман, аксинча, ўзимни айблашим керак – қандай қилиб ҳали ҳамон ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўймоқдамиз. Шу боис, жамоам билан бирга, ҳимоя чизиғимизни яхшилашимиз зарур.

Мен илгари ҳеч қачон барчанинг олдида футболчиларимни айбламаганман, ҳозир ҳам шундай йўл тутаман. Айниқса, атиги битта машғулотдан кейин жамоага қўшилган ўйинчининг хатосини танқид қилиб бўлмайди. Ҳозирги кунда 20 ёшли ҳимоячига ёрдам беришимиз керак.

Агар мен Ҳусановнинг ўрнида бўлсам – янги мамлакат, янги Премьер лига, янги жамоа, янги тил ва илгари ҳеч қачон эшитмаган нарсалар. Бундан ташқари, Коул Палмер, Николас Джексон каби ўйинчиларга қарши ўйнаш – жуда қийин вазифадир. Ростини айтсам. мен ҳам ўзбекистонлик футболчига ёрдам беришни истардим.

Абдуқодирнинг хатосидан сўнг жамоадошларининг унга бўлган дарҳол реакцияси жуда ёқимли бўлди. Бу вазият эса шахсан менга ёқди. Футболчилар керакли вақтда, ёш истеъдодли ҳимоячига далда бўла олишди” – дея таъриф бериб ўтди, 54 ёшли мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бугун Гвардиола бошчилигидаги манчестерликлар Лондоннинг "Арсенал" клуби билан куч синашади. Мазкур тўқнашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    «Пулдан ҳам қимматроқ талаб»: 40 йил ноҳақ қамоқда ўтирган Ажамо нимани танлаган эди?
  2. Авто
    Расман: UzAuto 1 январдан автомобиллар учун фоизсиз бўлиб тўлаш тизимини бекор қилади
  3. Жамият
    Уй сотиб олишдан олдин қурилиш ҳужжатларини текшириш хизмати ишга туширилди
  4. Спорт
    «Салоҳиятига заррача шубҳам йўқ»: Пеп Гвардиола Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлади
  5. Дунё
    Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради
  6. Ўзбекистон
    Ўзбекистон 2027 йилги «энг юқори хавфсизлик» таъминланган давлатлар қаторига кирди
  7. Жамият
    Тошкентда 800 минг сўм эвазига интим хизмат кўрсатишга келишган эркак ушланди
  8. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  9. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  10. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади