00:10 / 17.02.2025
15 396

Рома ва Парма ўйинида ким қандай баҳоланди?

Рома ва Парма ўйинида ким қандай баҳоланди?
Италия А Сериясининг 25-турида "Рома" сафарда "Парма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 33-дақиқада Матиас Суле урди. "Рома" ҳимоячиси Зеки Челик эса энг яхши футболчи деб топилиб, 8.1 баҳога сазовор бўлди.

Элдор Шомуродов ушбу ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 7.2 рейтинг олди. У ҳужумда фаол бўлиб, "Рома"нинг олдинги чизиғида муҳим роль ўйнади. Шунингдек, Матиас Суле ҳам яхши ўйин кўрсатиб, 7.9 баҳога лойиқ деб топилди.

"Парма"да энг паст баҳо ҳимоячи Жованни Леони (5.3) га берилди, чунки у жамоасини 31-дақиқада бир киши кам қолдирди. "Парма" дарвозабони Сузуки эса 7.1 билан энг яхши натижа қайд этди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт