Рақиб футболчилари Ҳусановдан қочиб қутила олмади!

Спорт2 дақиқа ўқиш11.7K
Рақиб футболчилари Ҳусановдан қочиб қутила олмади!
Буюк Британия футбол жамоатчилиги Англиянинг амалдаги чемпиони – “Манчестер Сити”нинг қишки трансферларини муҳокама қилишда давом этмоқда.

Хусусан, клубнинг расмий сайти – mancity.com “Matchday Live” лойиҳаси орқали машҳур экспертлар Сэм Эллардайс ва Энди Моррисоннинг “Ньюкасл” билан бўлган ғалабали учрашувдаги Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш ва Нико Гонсалеснинг жамоа ўйини ва натижаларига қандай таъсир ўтказаётгани ҳақидаги таҳлиллари натижаларини тарқатди.

Сэм Эллардайс Умар Мармуш ҳақида:
- Январь ойида келган футболчининг дарров жамоага киришиб кетиши ва битта учрашувга бу даражада таъсир ўтказганига ҳозиргача кимдир гувоҳ бўлган, деб ўйламайман.

Мен мураббийлик қилган даврда жамоамга келган аксарият ўйинчилар Премьер-лига темпига, жисмоний талабларга мослашиб олишга бор кучлари билан ҳаракат қиларди, бироқ улар бош мураббийга ўз сифатларини намойиш қилишлари учун камида кейинги мавсумгача вақт зарур бўларди.

Шунинг учун ҳам бу ишларни тез бажариш, катта истеъдодини дарров кўрсата олиш ва ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиш – жуда катта гап. Умар Мармуш жамоага келган чоғидаёқ Эрлинг Холанд билан мустаҳкам алоқа ўрната олди.

“Ньюкасл” дарвозасига 33 дақиқада урилган учта гол, бу йигитнинг келажаги учун ҳам жуда фойдали бўлади.

Энди Моррисон Абдуқодир Ҳусанов ҳақида:
- “Ньюкасл” билан бўлган баҳсда Жон Стоунз билан ҳимоя марказидан жой олган ва юқори спорт формасида бўлган рақиб ҳужумчиси Александер Исаакнинг ҳаракатларини тўлиқ назорат қилган Абдуқодир Ҳусанов ҳаммани ҳайратга солди.

Рақиб футболчилари ундан қочиб қутила олмади.

Биз Сэм Эллардайс билан бирга ўзбек футболчисининг катта тезликда 40 ярд масофадан ортга қайтгани ва Исаакка етиб олиб унга ўйин бермаганини кўриб, бир-биримизга қараб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдик.

Абдуқодир катта жамоага ва Исаак сингари жаҳоннинг энг зўр ҳужумчиларидан бирига қарши жуда ишончли ўйнаб, ўзининг юқори даражасига қайтаётганини кўрсатди.

Ҳусановнинг кейин учрашувлардаги ўйини дебют ўйинининг стартидаги омадсиз вазиятларга фантастик жавоб бўлди. Аксарият ҳолларда бунақа дебют ўйинчиларнинг ўзига бўлган ишончини синдириб қўяди.

Ҳусановнинг фаолиятида бир “портлаш” бўлди, лекин у бу қийинчиликларни енгиб ўта олди. Абдуқодир учун хурсандмиз.

Сэм Эллердайс Нико Гонсалес ҳақида:
- Нико Гонсалес майдон марказидан жой олди ва бутун ярим ҳимояни юқори даражада бошқарди. Унинг ўйинга қўшаётган ҳиссаси, ўйинни ўқий олиш қобилияти, тўпни эгаллаб олиши жуда ёрқин чиқди ва ҳамманинг эътиборини қозонди.

Ишонинг, Премьер-лигага келиши билан юқори даражада ўйнаб келиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” қишки трансферлар қайтида тўртта трансфер учун 200 миллион евродан ортиқ пул сарфлади. Хусусан, “шаҳарликлар” январда “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановни 40 миллион, “Порту”дан Нико Гонсалесни 60 миллион, “Айтрахт”дан Умар Мармушни 75 миллион, “Палмейрас”дан Витор Рейсни 37 миллион еврога трансфер қилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Женисбек Пиязов янги лавозимга тайинланди
  2. Ўзбекистон
    Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилади
  3. Маданият
    Афғонистонлик ўзбекларнинг миллий либослардаги жўшқин рақси тармоқларни ларзага солди
  4. Дунё
    АҚШда байрамона тушликдан сўнг 18 киши заҳарланди, 15 нафари шифохонага ётқизилди
  5. Дунё
    Ким Чен Ин россиялик хонанда билан саҳнада кўришди
  6. Спорт
    Энди Крус Артур Субханқуловни мағлуб этиб, енгил вазнда IBF жаҳон чемпионига айланди
  7. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйига 400 минг меҳмон чақириб, катта шов-шув кўрсатди
  8. Техно
    iPhone 17 Pro ва Pro Max моделларининг янги нархлари
  9. Спорт
    «Нефтчи» бугун Ўзбекистон чемпионига айланиши мумкин
  10. Дунё
    Илон Маскнинг соф бойлиги бир суткада 39 млрд долларга ошиб, 863 млрд долларга етди