date
views 6 285

Халқаро олимпия қўмитаси Toyota компанияси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади

Халқаро олимпия қўмитаси Toyota компанияси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади

Халқаро олимпия қўмитаси Toyota компанияси билан рекорд даражадаги маблағга узоқ йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шартнома 2017 йилдан 2024 йилга қадар амал қилади ва унга кўра Toyota 2та ёзги ҳамда 2та қишки Олимпида ҳомийси бўлади.

Япония ОАВ берган хабарга кўра, шартнома миқдори 835 млн долларни ташкил этган. Бу Ҳалқаро олимпия қўмитасининг барча ҳомийлик шартномалари ўртасида рекорд даражадаги маблағ ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада 2018 йилда Пхенхчанда, 2020 йилда Токиода ўтказилади.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Халқаро олимпия қўмитаси Toyota компанияси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади