15:51 / 04.03.2025
24

Абдувоҳид Неъматовга қайси жамоа мос: “Зенит”, “Спартак” ёки “Краснодар”?

Абдувоҳид Неъматовга қайси жамоа мос: “Зенит”, “Спартак” ёки “Краснодар”?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Насаф” клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Россиянинг нуфузли манбаси – “Матч ТВ”га интервью берди.

— Россия терма жамоасидан кимни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
— Игорь Акинфеевни биламан, лекин у терма жамоада ўйнамаяпти. Жаҳон чемпионатида Испанияга қарши учрашувда пенальтини қайтарганини яхши эслайман. Мен ҳам ўтган йили Олимпия ўйинларида испанлар билан бўлган учрашувда пенальтидан йўлланган зарбани худди унга ўхшаб қайтардим.

— Акинфеев жаҳондаги топ-дарвозабонлар қаторига кирадими?
— “Топ-10”га аниқ киради, деб ўйлайман. Аббосбек Файзуллаев у ҳақида кўп яхши нарсаларни гапириб берган.

— Унинг футболкасини сўрамадингизми?
— Буни жуда хоҳлардим, Аббосдан сўраб кўришим керак бўлади.

— Файзуллаевнинг нимаси зўр?
— Топ-ўйинчи, техникаси кучли. У “ўзбек Мессиси”.

— Сиз Россия терма жамоасига қарши ўйнагансиз. Ўша учрашувни эслайсизми?
— Тошкентдаги ўйинда ҳисоб очилмаган. Россия жуда кучли жамоа, зўр ўйинчилари бор. Ўшанда осон бўлмаган, лекин учрашув яхши ўтганди. Сизларнинг жамоангиз билан яна ўйин ташкил қилинса, хурсанд бўлардим.

— Сизни ҳеч Россияда ўйнагани чақиришганми?
— Йўқ, агар таклиф бўлса, ўйлаб кўраман.

— “Зенит”, “Спартак” ёки “Краснодар”. Ким чақиришини фарқи борми?
— Аввал аниқ таклиф олиш керак, кейин бир қарорга келамиз.

Абдувоҳид Неъматов “Насаф” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бугунги кунда ўзбек футболининг энг иқтидорли дарвозабонларидан. 23 ёшли голкипер клублар миқёсида 139 та учрашувда иштирок этган ва Ўзбекистон Суперлигасида иккита гол уришган ҳам эришган. Абдувоҳид ўйинларда 105 та гол ўтказиб юборган, 66 та беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишни уддалади.

Неъматов Ўзбекистон U-19, Ўзбекистон U-23, Ўзбекистон олимпия терма жамоаларида жами 26 та халқаро учрашувда дарвозани қўриқлаган. 2020 йилдан бери мамлакатимиз миллий терма жамоаси аъзоси. Ҳозиргача халқаро миқёсда етти беллашувда майдон тушиб, улардан иккитасида рақибга гол уриш имконини бермаган.

Абдувоҳид Неъматовнинг “Насаф” билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. Transfermarkt портали экспертлари иқтидорли голкипернинг трансфер суммасини 1,5 миллион еврога баҳолаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт