23:52 / 24.03.2025
7 345

Жасур Яхшибоев фаолиятини Эронда давом эттиради

Жасур Яхшибоев фаолиятини Эронда давом эттиради
Яхшибоев Эроннинг "Нассожи Мазандаран" клуби билан шартнома имзолади. Шартнома "0.5+1" форматида тузилди, яъни Яхшибоев жорий мавсум охиригача (ярим йил) ва яна бир йилга узайтириш имконияти билан клубда фаолият юритади.

Бу трансфер амалга ошишида ўзбекистонлик футбол агенти Фаррух Сайфулла иштирок этди.

Жасур Яхшибоев ўтган мавсум Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби сафида ўтказган эди. У мавсумда 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. Яхшибоев энг чиройли голни ҚПЛ 21-тур доирасида "Астана" дарвозасига киритганди.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт