21:18 / 27.03.2025
12 598

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли"

Миодраг Радулович: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига боришига шубҳам йўқ, бу мамлакат мундиалга ҳақли"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги турида Теҳронда Эрон билан куч синашди. Дарвозаларга шу куни 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Бу билан вакилларимиз БАА ва Қатар билан ўйин олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Черногориялик мутахассис Миодраг Радулович сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга бу борада ўзининг фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ажойиб ва барқарор ўйин кўрсатмоқда. Фақатгина Қатарга қарши ўз даражасида тўп тепмади. Айниқса Эрон билан жамоа жуда яхши ҳолатда эканлиги кўринди. Тактик ва позицон жиҳатдан чакки кўрингани йўқ. Кўплаб вазиятлар яратишди. Икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда улар мундиал остонасида турган эди.

Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродовни жамоанинг ҳақиқий етакчилари дея оламан. Ўткир Юсупов эса қалқон. Ўзбекистон БАА ва Қатарга қарши икки ўйинда керакли натижани қўлга киритиши ва мундиалга йўлланма олишига шубҳам йўқ, чунки ўзбек футболи бунга лойиқ. У ерда футболни яхши тушунадиган мухлислар, раҳбарлар бор. Мен эса Ўзбекистонда ишлаганман ва бу мамлакат футболини доим қадрлайман. Қолаверса, кўплаб дўстларим бор. Катта муваффақиятни интиқлик билан кутаман", - дейди Радулович.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт