date 09:25 / 06.04.2025
views 8 506

Мамардашвили: “Винисиус билан пенальтига €50 га шартлашгандик... Ҳали бермади”

Мамардашвили: “Винисиус билан пенальтига €50 га шартлашгандик... Ҳали бермади”
«Валенсия» клуби дарвозабони Георгий Мамардашвили «Реал Мадрид»га қарши кечган баҳсдан сўнг пенальти вазияти ҳақида ҳазиломуз тарзда фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан ўйин олдидан шўхлик ила €50 га шарт тикишган.

«Мен Винисиусга айтдим: “Бу пенальтини тўхтатаман, €50 тикяпман”. Бу шунчаки ҳазил эди. Лекин пенальтини тўхтатдим... Аммо у ҳали ҳамон пулни бермади», — дея кулиб айтди Мамардашвили "El Chiringuito" телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган «Валенсия» – «Реал Мадрид» учрашувининг 13-дақиқасида Винисиус Жуниор пенальти ижро этди, аммо Мамардашвили уни муваффақиятли қайтарди. Ушбу эпизод учрашувнинг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди.

Дарвозабоннинг ҳазил аралаш баёноти мухлислар ва футбол оламида ижобий қабул қилинди. Пенальтини қайтариш орқали Мамардашвили нафақат жамоасини хатардан қутқарди, балки футболга яна бир кулгули лавҳалардан бирини қўшди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мамардашвили: “Винисиус билан пенальтига €50 га шартлашгандик... Ҳали бермади”