date
views 219

Шомуродовнинг кечаги ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Шомуродовнинг кечаги ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
“Рома” А Сериянинг 33-турида “Верона”га қарши жуда мураккаб ўйин ўтказди. Бу баҳс олдидан Артём Довбик чап тиззасида кичик муаммо борлиги маълум бўлган эди ва шу боис, Клаудио Раньери илк дақиқалардан Элдор Шомуродовни майдонга туширди.

Экспертлар таъкидлаганидек, ўзбек ҳужумчиси устози бераётган ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиляпти. “Верона” билан беллашувда ҳам шундай бўлди.

Элдор тўртинчи дақиқадаёқ, рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Олимпико”ни “портлатди”. Айнан мана шу гол “Рома”нинг ғалабасини таъминлади ва “бўрилар” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имконини сақлаб қолди.

Нуфузли манба – tuttomercatoweb.com сайти экспертлари “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Svilar 6 – Биринчи бўлимни анча тинч ўтказди, Москуэранинг марказга тепган зарбасини қайтаришдан бошқа жиддий ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда ҳам кўп иш тушмади.

Celik 6 – Ўз қанотида тартибли ўйин ўтказиб, бутун 90 дақиқа давомида жамоа ҳимоясига яхши мустаҳкамлик берди.

Mancini 6 – Марказий ҳимояда яхши ўйнади ва рақиб ҳужумчиларига имкон бермади. Фақат бир марта, иккинчи бўлим бошида Москуэра уни ортда қолдириб кетди, лекин гол бўлмади.

Ndicka 6 – Верона жамоаси ҳужум қилган пайтларда яхши ёпилди ва ҳимоя чизиғини тўлдириб турди. Умуман олганда тинч кечган кеча.

Saelemaekers 6 – Ўнг қанотда етарли даражада ўйнади, кўзга ташланадиган ҳаракатлари бўлмади, лекин жиддий хатога йўл қўймади. 70-дақиқадан Довбик 6 – Раньери томонидан дастлаб асосий таркибга киритилмаганидан кейин, майдонга яхши кайфият билан тушди ва ҳатто ҳисобни 2:0 қилишга яқин келди.

Koné 6,5 – Кристанте каби голда иштирок этган ажойиб ҳаракатлар қилмади, бироқ майдоннинг энг муҳим ҳудудида ўзини сездириб турди. Иккинчи бўлимда ҳужумга фаол қўшилди.

Cristante 6,5 – Раньери жамоасининг энг яхшиларидан бири бўлди, айниқса биринчи бўлимда. Ярим ҳимояда яхши ўйнаб, Шомуродовнинг голига сабабчи бўлган комбинацияни бошлади.

Angelino 5,5 – "Лейпциг"нинг собиқ ўйинчиси бу сафар у қадар яхши кўриниш бермади, ҳужумда ҳам кўп ёрдамчи бўлолмади. Бундан ташқари, бир неча марта Тчатчуага қарши қийинчиликка учради.

Soulé 7 – "Рома"га дербида 1 очко тақдим қилганидан кейин ҳам ажойиб формасини сақлаб қолди. Шомуродовнинг голига ассистентлик қилишдан ташқари, бир неча марта ўзи ҳам вазиятлар яратиб, ҳужум ва ҳимояда самарали ҳаракат қилди. 82-дақиқада ўрнини Реншга бўшатиб берди.

Baldanzi 5 – Асосан чап қанотда ҳаракат қилди, лекин кутилганидек ўйинни жонлантира олмади. Иккинчи бўлим бошида амалга оширган, ностик аниқ кетмаган зарбасидан бошқа ёдда қоларли ҳаракати бўлмади. 63-дақиқадан Пизилли 6 – "Рома" ярим ҳимоясига янги куч бағишлади ва ўйин сўнггидаги кескинликка қарши туришда ёрдам берди.

Shomurodov 7,5 – Довбик ўрнига асосий таркибда тушиб, ўз имкониятини идеал тарзда ишлатди. 4-дақиқадаёқ жамоаси учун ғалаба голини киритди. Бошқа кўплаб вазиятларда кўринмаган бўлса-да, майдонда бўлган пайтида барча кучини жамоадошлари учун ишлатди. Мавсум сўнггида Чемпионлар лигаси йўлида муҳим роль ўйнади. 82-дақиқада ўрнига Эл Шаарави майдонга тушди.

Claudio Ranieri 6,5 – Унинг жамоаси "Ювентус" ва "Лацио"га қарши дуранглардан кейин ғалаба қозонди. Мукаммал бўлмасада, жамоаси зарур бўлган ғалабани қўлга киритди. Чемпионлар лигаси учун курашда умидларни сақлаб қолишга ёрдам берувчи натижа бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг кечаги ўйинини экспертлар қандай баҳолади?