
Терма жамоамиз "Qazaqstan Barysy Grand Slam" турнири учун Остона шаҳрига етиб борди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
9-11 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада иштирок этиш учун турнир манзилига етиб борди. "Qazaqstan Barysy Grand Slam" турнирида дунёнинг 45 давлатидан дзюдочилар медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун татамига чиқишади.
Остонага йўл олган делегациямиз:
-60 кг: Миродил Муродиллаев
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Дилшод Баратов
-73 кг: Асадбек Норбўтаев
-73 кг: Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов
-81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
-100 кг: Муҳаммадали Тангриев
-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
+100 кг: Жавоҳир Муродуллаев
Аёллар:
-48 кг: Фотима Турсунбоева
-48 кг: Улбусин Ҳакимова
-52 кг: Умида Жуманиёзова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
Мураббийлар - Алексей Будолин, Искандар Расулов, Азиз Ташматов
Шифокор - Стромм Нелли
Остона шаҳриДзюдо терма жамоасиQazaqstan BarysyТурнир манзилиМусобақа иштирокСпортчилар рўйхати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар