
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг ҳимоядаги мувозанат муаммосини ҳал этиш ниятида, деб Nova24.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор ҳимоявий ҳаракатларда фаол иштирок этмаётгани жамоа муваффақиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолат ўтган мавсумда ҳам Карло Анчелотти даврида кўп муҳокама қилинган эди.
Хаби Алонсо барча ҳужумчи футболчилардан тўлиқ жамоавий ҳимояда иштирок этишни талаб қилмоқчи. Унинг фикрига кўра, кучли ҳимоя бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари натижасида шаклланади ва ҳеч ким ҳимоя вазифаларидан озод этилмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар