
CAFA ташкилоти расмий матбуот хизмати томонидан эълон қилинган янгиликга кўра, 2025 йилда футбол ишқибозлари учун яна бир қитъавий мусобақа – “CAFA Nations Cup-2025”га старт берилади. Ушбу нуфузли турнирда фақат Марказий Осиё мамлакатлари эмас, балки янги меҳмон терма жамоалар ҳам иштирок этади. Мусобақада Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон термаларидан ташқари, Малайзия ҳамда Ўмон терма жамоалари қатнашиши расман тасдиқланди.
Бундай кенг форматдаги мусобақа илк бор ўтказилаётгани билан ҳам қизиқарли. Меҳмон сифатида таклиф этилган Малайзия ва Ўмоннинг иштирок этиши рақобат даражасини янада ошириши шубҳасиз. Ҳар икки жамоа ҳам ўз минтақасида жиддий рақиблар ҳисобланади ва уларнинг CAFA майдонида қандай ўйин кўрсатиши алоҳида эътиборга лойиқ.
Қуръа маросими 3 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг ўзгача форматига кўра, иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади: “А” гуруҳининг барча учрашувлари Ўзбекистонда, “B” гуруҳининг эса Тожикистонда ташкил этилади. Бу эса футбол мухлисларига икки давлатда ҳам жонли мусобақа муҳитини ҳис этиш имконини беради.
Турнирнинг старт санаси 29 август этиб белгиланган. Қизиқарли баҳслар 8 сентябргача давом этади ва финалда қитъамизнинг энг яхши жамоаси аниқланади. Ушбу турнир орқали Марказий Осиё футболининг салоҳияти ва ривожи яна бир бор намоён бўлади.
CAFA Nations Cup-2025даги ҳар бир ўйин – янги интрига, янги истеъдод ва янги чемпионлик орзуси. Мухлислар эса тарихга гувоҳлик қилишга тайёр туришяпти. Мусобақанинг старт қисмидаёқ барча эътибор мана шу майдонларда бўлади! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар