
Бир неча дақиқалар аввал Австрияда бўлиб ўтган навбатдаги ўртоқлик учрашуви якун топди. Унда "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби билан баҳс юритди. Мазкур беллашув мураббийлар учун янги футболчиларни синаб кўриш, жамоа тактикасини такомиллаштириш ва мавсум олди тайёргарлик жараёнини баҳолаш имконини берди, деб хабар берди sport.es.
Йиғин доирасидаги ушбу учрашувда Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси “Истанбул Башакшеҳир” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида, аниқроғи, 70-дақиқада мураббий Элдорни захирадан майдонга туширди. Шомуродов, одатдагидек, фаол ва ҳаракатчан ўйини билан жамоа ҳужумларини кучайтиришга киришди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, 83-дақиқада у яна бир бор ўз маҳоратини намоён этди – ўзига хос аниқ узатма йўллаб, Омер Фарук Беязнинг гол киритишида ҳал қилувчи роль ўйнади. Айнан шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
"Истанбул Башакшеҳир" - "Фортуна Дюсселдорф" 1:0
Гол: Омар Фарук Беяз (83).
"Истанбул Башакшеҳир": Муҳаммад Сенгезер, Оссейноу Ба, Иван Брнич, Онур Булут, Мигель Креспо, Нуно да Коста, Лео Дуарте, Кристофер Опери, Берат Оздемир, Омар Шаҳинер, Юсуф Сари.
Захирадан тушганлар: Омер Фарук Беяз, Онур Эргун, Умут Гюнеш, Дэви Зельке, Элдор Шомуродов.
"Фортуна Дюсселдорф": Флориан Кастенмейер, Сотириос Александропулос, Шинта Аппелькамп, Ануар Эль Аззузи, Моритц Хейер, Эммануэль Ийоха, Тим Обердорф, Кристиан Расмуссен, Данни Шмидт, Кеннет Шмидт, Маттиас Зиммерман.
Захирадан тушганлар: Ҳамза Анхари, Элиас Эгули, Жиованни Хааг, Жулиан Хеттвер, Кинг Ману Самуэль, Жонах Ньемес, Жамил Сиберт, Сима Сусо, Винцент Вермейи.
Бу Элдор учун "Башакшеҳир" таркибидаги илк учрашувлардан бири бўлди ва у ўзига билдирилган ишончни оқлашни бошлаганини амалда исботлади.
Маълумот учун, Шомуродов яқинда Италиянинг "Рома" клубидан ижара асосида Туркияга кўчиб ўтган. Унинг ушбу янги жамоадаги фаолияти катта қизиқиш билан кузатиб борилмоқда. Жамоа ундан кўп гол ва самарали ўйин кутаётгани аниқ.
Шунингдек, олинган маълумотларга кўра, "ЦСКА" таркибида тўп сураётган яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам “Башакшеҳир”га ўтиши яқин. Агар ушбу трансфер амалга ошса, турк жамоасида ўзбекистонлик дуэт вужудга келиши мумкин.
Элдорнинг муваффақиятли дебюти ва Аббосбекнинг эҳтимолий қўшилиши ортидан “Истанбул Башакшеҳир” клубига бўлган қизиқиш янада ортади. Мухлислар эса энди жамоа ўйинларини нафақат жамоа учун, балки ўз футболчиларимиз ҳаракатларини кўриш мақсадида ҳам кузатишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар