date

Сакен Полатов “Asian Boxing” вице-президенти этиб сайланди

Сакен Полатов “Asian Boxing” вице-президенти этиб сайланди

Бугун, Таиланднинг пойтахти Бангкок шаҳрида "Asian Boxing" ташкилотининг навбатдаги муҳим конгресс йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Осиё қитъасида бокс спортининг келгуси йўналишлари ва ривожланиш стратегиялари муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилот раҳбарияти учун янги номзодлар сайлови ҳам амалга оширилди.

Конгресс якунида амалий натижалардан бири сифатида, “Asian Boxing” ташкилотининг президентлик лавозимига яна таиландлик Пичай Чунхаважира сайланди. У ўз вазифасини яна бир муддат давом эттирадиган бўлди.

Шунингдек, вице-президентлик учун ҳам қитъадаги етакчи давлатлардан бўлган Қозоғистон, Япония, Филиппин ҳамда Ўзбекистон номзодлари ўртасида овоз бериш ўтказилди. Унда юртимизнинг бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Сакен Полатов барча рақибларини ортда қолдириб, вице-президент этиб сайланди.

Айни пайтда аёллар йўналиши бўйича ҳам вице-президентликка номзод кўрсатилиб, бу лавозимга фаластинлик Фатима Жбара Аҳмед Фақеят сайлангани маълум қилинди.

Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу муҳим воқеа ҳақида расмий баёнот бериб, миллий боксимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Мазкур сайлов натижалари нафақат юртимиз спорти, балки Осиёдаги спорт ҳамкорликлари учун ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сакен Полатов “Asian Boxing” вице-президенти этиб сайланди