date

Бангкокдаги Осиё чемпионати: қизларимиз ярим финалга йўл олмоқда

Бангкокдаги Осиё чемпионати: қизларимиз ярим финалга йўл олмоқда

Осиё спорт майдонларида янги номлар, янги ютуқлар! 30 июлдан 12 августгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин тарзда ўтмоқда. Ўзбекистон ёшлари бу нуфузли мусобақада ўзининг барча маҳорати ва иродасини намоён қилмоқда.

Бугунги кун давомида 19 ёшгача бўлган қизларимиз (U-19) ярим финал босқичига йўл олиш учун жанг майдонига чиқишди. Жами 7 нафар қизимиз рингда ўз бахтини синади ва мухлислар учун унутилмас дақиқаларни ҳадя этди.

  • -48 кг вазнда Мафтуна Мусурмонова ҳиндистонлик рақиби Суман Кумарини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
  • -51 кг вазнда эса Мухтасар Алиева Ҳиндистон вакиласи Якшикага 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жанг жуда кескин ва драматик руҳда ўтди, аммо ҳакамлар ғалабани рақибга берди.
  • -57 кг да Робия Равшанова ҳиндистонлик Мускан билан рингга чиқиб, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусобақанинг бу босқичи қизғин ва кескин курашларга бой бўлди.
  • -60 кг вазнда Севара Маматова япониялик Мизуки Ҳоритага қарши жангда 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
  • -65 кг да Севинч Хуррамова Япония вакиласи Аринда Акимотога қарши баҳсда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижага қарамай, қизимиз курашувчанлик ва матонат кўрсатди.
  • -70 кг вазнда Райҳона Қурбонбоева Хитой Тайпейидан Чун-Аи Каони рингда 5:0 ҳисобида устунлик билан мағлубиятга учратди. Қурбонбоева жангда тўлиқ устунликни намоён этди.
  • -75 кг да Мафтуна Янгиева Жанубий Корея боксчиси Мина Жунгга қарши ўтказган жангда иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Бугунги натижалар мамлакатимиз бокс мактабининг юксак даражаси ва ёшларимиздаги ирода ва мақсад сари интилишни яна бир бор намоён этди. Мусобақа давом этмоқда ва бизни олдинда яна кўп қувончли лаҳзалар кутиб турибди.

Ўзбекистон бокс федерацияси жамоамизнинг бундай муваффақиятлари билан фахрланиб, ярим финалга йўл олган қизларимизга катта ишонч ва тилаклар билдирмоқда. Янги зафарлар олдинда!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бангкокдаги Осиё чемпионати: қизларимиз ярим финалга йўл олмоқда