date

Суперлига. "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"ни мағлуб этди

Суперлига. "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Динамо" клублари иштирокидаги беллашувда меҳмонлар 2:4 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасида Шерзод Файзиев ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Сардор Абдураимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, "Машъал"ни олдинга олиб чиққан эди. Шунингдек, 24-дақиқада "Динамо" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Самарқандликларнинг илк голини Улуғбек Ҳошимов ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бундан ташқари, бўлим сўнггида Жаҳонгирбек Абдусаломов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Ғалабага интилаётган "Динамо" 89 ва 90+1-дақиқаларда голлар уриб, ғалабани илиб кетди.

Ушбу тўқнашувдан сўнг Абрамов шогирдлари очколар сонини 33 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги ОКМК билан тенглашиб олди. "Машъал" эса 15 очко билан 13-ўринда қолмоқда.

"Машъал" – "Динамо" 2:4

Голлар: Шерзод Файзиев (Сардор Абдураимов) 2, 1:0, Сардор Абдураимов 5, 2:0, Улуғбек Ҳошимов (Ҳислат Ҳалилов) 24, 2:1, Жаҳонгирбек Абдусаломов (пенальти) 45+4, 2:2, Беҳруз Облақулов 89, 2:3, Беҳруз Облақулов (Фирдавс Абдурахмонов) 90+1, 2:4

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов ( 28.Эргаш Исмоилов,46), 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов ( 24.Авазжон Маматхўжаев,46), 11.Асадбек Самариддинов (17.Анвар Муродов,46), 13.Нуриддин Нуриддинов (22.Нуржаҳон Музаффаров,46), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин.

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 4.Абдул Латиф Мага, 19.Ислом Шарипов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 77.Жамшид Ҳасанов.

"Динамо": 1.Равшан Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Журани Франсиско Феррейра, 11.Ҳислат Халилов (25.Ойбек Ўрмонжонов,46), 16.Ричард Эмека Фрайдей (8.Санжар Қодирқулов,46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгирбек Абдусаломов (88.Марко Станоевич,72), 22.Улуғбек Абдуллаев ( 37.Фирдавс Абдураҳмонов,46), 55.Дмитрий Плетнев (23.Беҳрузбек Облақулов,76), 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 27.Эдем Неманов, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 14.Баҳодир Насимов, 77.Маҳмуджон Маҳаммаджонов.

Огоҳлантириш: Авазхон Маматхўжаев ("Машъал") 72.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"ни мағлуб этди