"Кристал Пэлас" ёзги трансферлар ойнасида икки янги футболчини сафига қўшишга улгурди: дарвозабон Уолтер Бенитес ва ҳимоячи Борна Соса. Бироқ, клуб учун энг катта ўзгариш Эберечи Эзе "Арсенал"га 67,5 млн евро эвазига кетиши билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, Марк Гехининг сотилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
SunSport нашрининг маълумотларига кўра, "Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер ёзги трансферлар ойнаси якунланишидан олдин катта "трансфер"ни режалаштирмоқда. Клуб 30 ёшли "Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи учун расмий таклиф йўллади. Ушбу таклиф 15 миллион фунт ва бонусларни ўз ичига олади.
Аканжи ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида 40 ўйинда иштирок этиб, 2 та голли узатма беришга муваффақ бўлган. 2022 йилда "Боруссия Дортмунд"дан "Сити"га ўтганидан кейин у умумий 136 ўйинда 5 та гол ва 3 та ассист амалга оширди.
Швейцария терма жамоаси ҳимоячиси иккита Премьер-лига чемпиони бўлган. Ҳозирда у "Кристал Пэлас"дан кетиши мумкин бўлган Марк Гехининг ўрнини босиши кутилмоқда.
Бундай трансферлар клубнинг ҳар томонлама кучайишини таъминлайди ва янги мавсумга қулай шароит яратади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!