date

"Байер" Эрик тен Хаг билан ҳамкорликни кутилмаганда тугатди

"Байер" Эрик тен Хаг билан ҳамкорликни кутилмаганда тугатди

Германия Бундеслигасининг 2-турида "Вердер"га қарши 3:3 ҳисобидаги кескин дурангдан сўнг, "Байер" клуби бош мураббий Эрик тен Хаг билан йўлларни ажратди. Бу қарор футбол жамоатчилигида кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда.

55 ёшли нидерландиялик мутахассис Леверкузен клубига ёзда, "Реал Мадрид"га бош мураббий сифатида йўл олган Хаби Алонсо ўрнини босиш мақсадида келтирилган эди. Клуб раҳбарияти ундан юқори натижалар ва топ жамоалар билан тенг кураша оладиган жамоа қуришни кутаётганди.

Аммо тен Хагнинг йўли қисқа давом этди. У бошқарув остида "Байер" Бундеслигада бор-йўғи икки ўйин ўтказди: биринчи турда "Хоффенхайм"га 1:2 ҳисобида мағлубият, кейин эса "Вердер"га қарши голларга бой 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Клуб раҳбарияти бу натижаларни етарли деб топмади ва мураббий билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Леверкузенликлар энди янги мутахассис қидириши аниқ, чунки уларнинг мақсади Бундеслигадаги етакчи клублар билан рақобат қилиш ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Байер" Эрик тен Хаг билан ҳамкорликни кутилмаганда тугатди