date

Жереми Доку: Қозоғистон бизга қарши яхши курашди

Жереми Доку: Қозоғистон бизга қарши яхши курашди

"Манчестер Сити" ҳамда Бельгия терма жамоаси вингери Жереми Доку sports24.kz нашрига берган суҳбатида ЖЧ–2026 саралаши доирасида Қозоғистонга қарши ўтказилган баҳс ва ундаги ғалаба ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Докунинг таъкидлашича, рақиб жамоа айниқса ўйиннинг дастлабки қисмида ўзини яхши томондан кўрсата олган.

— Ўйлайманки, Қозоғистон миллий термаси, айниқса, учрашувнинг биринчи ярим соатида муносиб ўйин намойиш қилди. Улар ҳимояда интизомли ҳаракат қилишди ва тезкор қарши ҳужумга ўтиш имкониятларига ҳам эга бўлишди. Бу ҳисоб очилишидан олдин бўлган воқеа эди. Шунингдек, рақиб таркибидаги 19-рақам остида тўп сурган Дастан Сатпаевнинг ўйини менда ижобий таассурот қолдирди. У жуда кўп куч сарфлади ва ҳаракат қилди. Энди энг асосийси – у учун тинмай меҳнат қилишда давом этиш, – деди Доку.

Маълумки, Қозоғистон миллий жамоаси саралаш босқичининг навбатдаги баҳсида Бельгияга сафарда йирик ҳисобда имкониятни бой берди — 0:6.

ЖЧ–2026 саралаши. Европа, J гуруҳи

Бельгия – Қозоғистон 6:0
Голлар: Кевин Де Брюйне (42, 84), Жереми Доку (44, 60), Николас Раскин (51), Тома Менье (87).

Шу тариқа, белгиияликлар навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритишди. Қозоғистонлик футболчилар эса кейинги баҳсларда ўтказиб юборилган хатолардан хулоса чиқариши зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жереми Доку: Қозоғистон бизга қарши яхши курашди