date

Усмон Дембеле Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Усмон Дембеле Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Франция миллий жамоаси ва ПСЖнинг тезкор ҳужумчиси Усмон Дембеле 2025 йилги “Onze d’Or” мукофотига сазовор бўлди.

Франциянинг машҳур “Onze Mondial” журнали томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Дембеле Европа қитъасидаги энг яхши футболчи сифатида тан олинди. Ушбу жараёнда у ўзининг кучли рақиблари — “Барселона”нинг ёш истеъдоди Ламин Ямаль ва “Реал Мадрид” юлдузи Килиан Мбаппени ортда қолдирди.

Дембеле 32,5 фоиз овоз тўплаб биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни “Барселона” сафидаги 17 ёшли ҳужумчи Ламин Ямаль эгаллади (30%). Учинчи поғонага эса “Реал” етакчиси Мбаппе жойлашди — унга 12,5 фоиз мухлислар овоз берди.

Усмон Дембеле ПСЖ учун 2024/25 йилги мавсумда асосий қаҳрамонлардан бири бўлди. Париж клуби талаб этилган “требл” — Лига 1, Франция Кубоги ва Чемпионлар Лигаси кубокларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Дембеле мавсум давомида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 16 та аниқ голли узатма йўллади.

Маълумот учун, “Onze d’Or” соврини Европа миқёсида “Олтин тўп”нинг бир турдаги аналоги сифатида баҳоланади. Бироқ у “лаънатли мукофот” сифатида ҳам тилга олинади, чунки сўнгги икки йилда бу совринни қўлга киритган Эрлинг Ҳоланд ва Винисиус Жуниор йил якунида “Олтин тўп”ни ютмаган эди.

Футбол олами эътиборидаги асосий маросим — “Олтин тўп” топширилиши 22 сентябрь куни ўтказилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усмон Дембеле Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди