Сабина Бобоқулова Ливерпул рингида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

Спорт1 дақиқа ўқиш1.7K
Сабина Бобоқулова Ливерпул рингида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

Маълумки, айни дамларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида катталар ўртасидаги нуфузли жаҳон чемпионати қизғин тарзда кечмоқда. Унда дунё бокс юлдузлари қаторидан юртимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

-48 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган иқтидорли спортчи Сабина Бобоқулова мусобақанинг муҳим босқичида Италия терма жамоаси аъзоси Жованна Марчесега қарши рингга кўтарилди.

Беллашув тўлиқ 3 раунд давом этди ва жуда ҳам кескин кураш остида кечди. Жангнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири — Бобоқулованинг рақибасини бир марта нокдаун ҳолатига тушириши бўлди. Бу ҳолат унга психологик устунлик берди ва қолган раундларда ҳам у ўзини ишончли намоён этди.

Якунда ҳакамлар бир овоздан қарор чиқариб, ғалабани Сабина Бобоқуловага топширишди. Бу натижа орқали ҳамюртимиз жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олиб, яна бир маротаба ўз маҳоратини намойиш этди.

Эндиликда у медал учун баҳс олиб боради ва барча ишқибозлар ундан янги зафарлар кутишмоқда. Мухлислар эса Бобоқулованинг жасорати ва қайсарона иродаси билан ғурурланишмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?