Ўзбекистон кубоги яримфиналидан ўрин «Бухоро» ва «Сўғдиёна» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор кубок финалига йўлланма олди.
Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада Доминик Бегич томонидан очилди. 28-дақиқада эса Фране Икич устунликни мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлимда эса «Сўғдиёна» камбек амалга оширди. Дастлаб Жасур Жалолиддинов 72-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, 90+1-дақиқада Филип Иванович имкониятларни тенглаштирди.
Асосий вақт дуранг натижа билан якунлангач, томонлар экстра-таймларга мурожаат қилишди. Қўшимча бўлимларда эса «Бухоро» ғалабани илиб кетди. 117-дақиқада Нодирбек Аҳмаджонов узоқ масофадан супер гол урди.
Шу тариқа, «Бухоро» финални нақд қилди. Ҳал қилувчи ўйинда бухороликларга «Пахтакор» рақиблик қилади.
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
«Бухоро» — «Сўғдиёна» 3:2
Голлар: Бегич (16), Икич (28), Аҳмаджонов (117) — Жалолиддинов (72), Иванович (90+1).
Иккинчи яримфинал баҳси эса «Пахтакор» ва «Динамо» ўртасида кечди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади ва томонлар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди.
Ўзига хос лотереяда эса омад «Пахтакор»га кулиб боқди ва тошкентликлар Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди. Ҳал қилувчи баҳсда «шерлар» «Бухоро» билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
«Пахтакор» — Динамо 0:0 (пен. 4:2)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 29 октябр куни «Бобур Арена»да бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!