date

Рустам Ашурматов: “Қийин рақиблар ҳам синов, ҳам имконият”

Рустам Ашурматов: “Қийин рақиблар ҳам синов, ҳам имконият”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Уругвайга қарши кечадиган ўртоқлик баҳси олдидан жамоа кайфияти ва тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу баҳс Жаҳон чемпионатига йўлдаги муҳим босқичлардан бири бўлади.

«Аслида осон ўйин дегани бўлмайди. Ҳар бир баҳс синов ҳам, тажриба ҳам ҳисобланади. Жаҳон чемпионатига тайёргарлигимиз айнан шундай учрашувлар орқали бошланяпти», — деди Ашурматов.

Футболчининг айтишича, янги бош мураббий Фабио Каннаваро билан жамоа янги босқичга қадам қўймоқда:
«Уругвай каби жамоага қарши ўйнаш биз учун қизиқ ва масъулиятли. Янги мураббий билан тактик ўзгаришлар бўлади, биз эса майдонда максимал куч билан ҳаракат қиламиз».

Ашурматов, шунингдек, рақибнинг ким бўлиши улар учун аҳамиятсиз эканини таъкидлади:
«Уларнинг таркиби қандай бўлиши биз учун муҳим эмас. Асосий мақсад — ўз ўйинимизни кўрсатиш, ҳар бир эпизодда қатъият билан ҳаракат қилиш. Биз тайёрмиз ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ниятидамиз».

Мураббийлар штаби учун бу баҳс жамоанинг жаҳон чемпионати олдидан қай даражада бирлашганини баҳолаш имкониятини беради. Ашурматовнинг таъкидлашича, терма жамоа сўнгги учрашувларда яхши ритмни топган ва бу сафар ҳам ғалаба учун майдонга тушади.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустам Ашурматов: “Қийин рақиблар ҳам синов, ҳам имконият”