
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасида "Вест Хэм"га қарши бўладиган навбатдаги ўйин ҳақида фикр билдирди. "Эшпириту Санту Англияда ҳамма жойда ажойиб иш олиб борган.
Унинг жамоаларига қарши ўйнаш қийин экани исботланган. Ҳозирги кунда "Вест Хэм"ни мағлуб этиш осон эмас.
Жамоамиз бу мураккаб синовга тайёр бўлиши керак. Бошланғич таркибни ўзгартираманми?
Ҳамма машғулотларда иштирок этмоқда ва ўзини кўрсатиш имкониятига эга. Бу ҳар доим мувозанатни талаб қилади.
Баъзида мағлубиятдан сўнг таркибда ўзгаришлар қилганимда, одамлар ўзгартишлар жуда кўп бўлганидан шикоят қилишарди. Албатта, ҳаммасини ўйлаб кўраяпман, лекин якшанба куни нима қилишимни ҳозирча аниқ айта олмайман", – деди Слот журналистларга.
"Вест Хэм" ва "Ливерпул" ўртасидаги ўйин 30-ноябрь куни Москва вақти билан 17:05да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.