date

Дўсматов Дубай рингини титратди ва навбатдаги босқичга чиқди (видео)

Дўсматов Дубай рингини титратди ва навбатдаги босқичга чиқди (видео)

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Мусобақанинг бешинчи куни ҳам юртимиз учун самарали кечди — тўрт нафар вакилимиз рингга кўтарилиб, шарафли натижалар қайд этди.

Шулар орасида энг ёрқин жанглардан бири, шубҳасиз, икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг майдонга чиқиши бўлди. -51 кг вазнда жанг қилган ҳамюртимиз туркиялик рақиби Самет Гумус — 2024 йилги Европа чемпионига қарши куч синашди. Қаршилик кўрсатиш осон бўлмаган рақибга қарамай, Дўсматов бутун баҳс давомида тўлиқ устунлик қилди.

Уч раунд давомида ташаббусни қўлдан бермаган Ҳасанбой тезкор ҳужумлари, аниқ зарбалари ва тажрибали тактикаси билан тўлиқ устунликни намойиш этди. Ҳақли равишда ҳакамлар ҳам якдил қарор қабул қилди — 5:0, вакилмиз мутлақ ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.

Бу натижа нафақат мухлислар, балки жаҳон бокс жамоатчилиги томонидан ҳам юқори баҳоланди. Чунки Дўсматов ҳар бир жангда Олимпия чемпионига хос барқарорлик ва маҳоратни кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг яна бир боксчимизнинг муҳим жангини томоша қиламиз — Хўжаназар Нортожиев ҳиндистонлик Сачинга қарши рингга чиқади. Бу баҳс ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, мураббийлар штаби Нортожиевдан ҳам юқори натижа кутишмоқда.

Юртимиз бокси Дубайда яна бир бор ўз сўзини айтмоқда — нафаслар тиқилиб, навбатдаги ғалабаларни кутамиз!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дўсматов Дубай рингини титратди ва навбатдаги босқичга чиқди (видео)