date

Барселона Италия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олиши мумкин


Барселона ўз таркибини кучайтириш режасини амалга оширмоқда. Transfer News Live нашрининг Calciomercato порталига асосланиб хабар беришича, Каталония клуби Фиорентина ҳужумчиси Мойзе Кинни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг агентлари Барселона вакиллари билан музокара ўтказишган. Музокараларда футболчини қишки трансфер ойнасидан сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган.

Маълум қилинишича, Мойзе Киннинг трансфер бозорида талаб юқори, аммо ушбу мавсумда ҳужумчининг самарадорлиги паст бўлган. У 16 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли пас берган.

Италия терма жамоаси аъзоси бўлган Мойзе Кинни Transfermarkt портали 50 миллион евро миқдорида баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Италия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олиши мумкин