Қирғизистон терма жамоасини жаҳон афсонаси Просинечки бошқаради

Спорт2 дақиқа ўқиш1.6K
Қирғизистон терма жамоасини жаҳон афсонаси Просинечки бошқаради

Қирғизистон футболи учун 10 декабрь тарихий сана бўлди. Бугун мамлакат футбол иттифоқи раҳбари Камчибек Ташиев иштирокида жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган юқори малакали мутахассис — Роберт Просинечки билан расман шартнома тузилди. Янги келишув 1 йил 1 ой муддатга мўлжалланган бўлиб, агар миллий жамоа “Осиё Кубоги–2027”да муносиб натижа кўрсата олса, режага мувофиқ шартнома яна 3 йилга узайтирилади.

Бу — Қирғизистон терма жамоасининг янги босқичга ўтиши, янги ғоялар ва замонавий футбол фалсафасига йўл очиши билан боғлиқ муҳим қадам.

Янги бош мураббий Роберт Просинечки — футбол майдонларининг ҳақиқий жонли ривояти. У “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Црвена Звезда” каби улкан грандларда ўйнаган, ЖЧ–1998да Хорватия билан бронза медалини қўлга киритган, таъсирчан техник маҳорати ва ўйин тафаккури билан бутун дунёга танилган.

Шу билан бирга, Просинечки терма жамоалар билан ишлаш тажрибасига ҳам бой:
• Хорватия (2006–2010)
• Озарбайжон (2014–2017)
• Босния ва Герцеговина (2018–2019)
• Черногория (2024–2025)

Бу тажрибалар унга турли менталитет, турли футбол мактаблари ва ҳар хил тактик услублар билан ишлаш имконини берган — бу эса Қирғизистон терма жамоаси учун катта плюс.

Просинечки ким бўлган? Нега у афсона саналади?

Роберт Просинечки 90-йиллар авлоди орасида ўйинни юритиш, майдонни кўриш, пас аниқлиги ва жарима майдончасидан ташқари зарбалари билан тенгсиз бўлган. У “Црвена Звезда” сафида 1991 йилда Европа Чемпионлар Кубогини қўлга киритган, ўша давр белградликларнинг “мияси” сифатида эътироф этилган.

У мана шундай ноёб мақомга эга футболчи:
• “Реал” ва “Барселона” каби ўзаро кескин рақобатчи клублар таркибида ўйнаган кам сонли футболчилардан бири;
• Жаҳон чемпионатлари тарихида икки хил давлат терма жамоаси сафида гол урган ягона футболчилардан;
• 1987 йилги Ёшлар Жаҳон чемпионатида — “Олтин тўп” соҳиби;
• 1990 йилги мундиалда — “Энг яхши ёш футболчи”;
• 1998 йилда — Хорватиянинг бронза муваффақиятида муҳим фигура;
• Англиянинг “Портсмут” жамоасида эса афсонага айланган футболчи сифатида ёдда қолган.

Қирғизистоннинг уни бош мураббий сифатида чақириши — катта ишонч, катта мақсад ва катта масъулият демакдир. Янги мураббий нафақат тажрибаси, балки муваффақиятга интиладиган фалсафаси билан ҳам жамоага янги руҳ олиб кириши кутилаяпти.

Кўриб турибсиз — Қирғизистон футболи янги саҳифани очди. Просинечки бошчилигидаги миллий жамоадан мухлислар ҳам умид, ҳам ишонч билан кутмоқда. Унинг келиши Марказий Осиё футболи учун ҳам катта воқеа.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  2. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  3. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  4. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  5. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  6. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  7. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  8. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  9. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади
  10. Дунё
    25 йил аввал ўғирлаб кетилган йигит миллиардерлардан воз кечиб, ҳақиқий оиласига қайтди