date

Спаллетти: «Ювентус» мен бошқарган даврдаги энг яхши ўйинни кўрсатди

Спаллетти: «Ювентус» мен бошқарган даврдаги энг яхши ўйинни кўрсатди
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серияда «Болонья»га қарши ўйинда (1:0) жамоасининг ҳаракатларини юқори баҳолади. Турин клуби сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 64-дақиқада Хуан Кабал аниқ зарба билан урди. «Бу мен тайинланганимдан бери бизнинг энг яхши ўйинимиз.

Ажойиб ғалаба. Бугунги чиқишлари учун футболчиларга миннатдорчилик билдирдим.

Жамоа якунгча максимал диққатни сақлаб қолди», — дея Спаллеттининг сўзларини Николо Скирага таяниб «Газета.Ру» келтиради. 15 турдан сўнг «Қари синьора» Италия чемпионати турнир жадвалида 26 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Пешқадам «Интер»дан орқада қолиш 7 очкони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти: «Ювентус» мен бошқарган даврдаги энг яхши ўйинни кўрсатди