
Италиянинг Милан клуби ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик билан хайрлашиши мумкин. Аввалроқ хабар қилинганидек, инглиз футболчи жамоани тарк этиш ниятида ва бу ҳақда клуб раҳбариятини огоҳлантирган.
Ҳозирча унинг учун энг асосий йўналиш сифатида Римнинг Лацио клуби кўрилмоқда. Бу трансфер амалга ошса, Лофтус-Чик Маурицио Сарри билан яна бир жамоада ишлаш имконига эга бўлади.
Улар аввал Лондоннинг Челси клубида бирга фаолият юритган. Il Messaggero маълумотига кўра, футболчи келишув тезлашиши учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.
Чунки римликлар унинг Миландаги ҳозирги даромад даражасини, яъни йилига 4 миллион еврони тўлиқ қоплай олмаслиги мумкин. Шунингдек, футболчига қизиқиш билдириши эҳтимол бўлган бошқа клублар ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.