Брендан Роджерс Саудия Арабистонидаги Ал-Қадисияни бошқарди

Брендан Роджерс Саудия Арабистонидаги Ал-Қадисияни бошқарди
Шотландиянинг “Селтик” ҳамда Англиянинг “Ливерпул” клубларини бошқарган таниқли мураббий Брендан Роджерс Саудия Арабистони чемпионатида иш бошлади. 52 ёшли мутахассиснинг янги жамоаси “Ал-Қадисия” бўлди.

Клуб матбуот хизмати Роджерс билан меҳнат шартномаси имзоланганини расман маълум қилди. Мураббийнинг аввалги иш жойи “Селтик” бўлиб, у ўтган кузда шотланд клубини тарк этган.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида “Ал-Қадисия” 9 учрашув ўтказди. Жамоа 17 очко жамғарган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар