
Аввалроқ Милан клуби 2024 йилда янги маркетинг ташаббуси доирасида Африка қитъасининг энг йирик давлати бўлган Конго Демократик Республикасининг имижини тарғиб қилишга киришгани ҳақида хабар берилганди. Ўтган дам олиш кунлари ушбу ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Сассуолога қарши учрашувда делегация Сан-Сиро стадионида меҳмон бўлди. Делегация таркибида Туризм вазири Дидье Мазенга Муканзу ҳамда Конгонинг Италиядаги элчиси Поль-Эмиль Тсинга Ахука ҳам бор эди.
Айрим баҳоларга кўра, келишув Милан клубига йилига 14 миллион еврогача даромад келтиради. VIP-меҳмонларга Конго ошхонасига хос таомлар тортиқ қилинди.
Бу ташриф Миланнинг бироз аввал Киншасага уюштирган сафарига жавоб бўлди: ўшанда италияликлар КДР пойтахтида болалар футбол академияси очилиш маросимида иштирок этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.