date

ФИФА “Ал-Наср”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади

ФИФА “Ал-Наср”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади
ФИФА Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига нисбатан санкция қўллади. Қарорга кўра, жамоага янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган.

Бу ҳақдаги маълумот ФИФАнинг расмий сайтида тегишли бўлимда эълон қилинган. Манбаларга кўра, жазога клубнинг бошқа жамоалар олдидаги қарздорлиги сабаб бўлган.

Mundo Deportivo журналистлари “Ал-Наср” 2023 йилда ҳимоячи Эмерик Лапорт трансфери бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширмаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, клубнинг аввалроқ амалга оширилган Аҳмад Муса трансфери юзасидан ҳам қарздорлиги бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

“Ал-Наср” сафида юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду тўп суради. Тахминларга кўра, у клубнинг трансфер сиёсати ва музокаралар жараёнида фаол иштирок этиб келмоқда.

ФИФА санкциялари Роналду ҳамда клубнинг умумий трансфер режалари амалга ошишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА “Ал-Наср”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади