date

Федерико Равалья: «Болонья» Суперкубокни қўлга киритмоқчи


Италия Суперкубоги ярим финалидаги ғалабадан сўнг «Болонья» турнирни ютишга қатъий бел боғлади. Бунинг учун жамоа финалда «Наполи»ни мағлуб этиши керак.

Клуб дарвозабони Федерико Равалья эса муваффақиятга ишонмоқда. Равальянинг айтишича, ярим финалдан кейинги ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин: у жамоа ўйинидан мамнун.

«Болонья» турнирга аутсайдер сифатида келган бўлса-да, кубокни ютишни мақсад қилган. Жамоа ҳисобни тенглаштирди ва кейин пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Дарвозабон таъкидлашича, финалга «Болонья» максимал мотивация билан чиқади. Эслатиб ўтамиз, «Болонья» Италия Кубогининг амалдаги соҳиби, «Наполи» эса А Сериянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Италия Суперкубоги финали 22 декабр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Федерико Равалья: «Болонья» Суперкубокни қўлга киритмоқчи