
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги тур учрашувида "Вест Ҳем" сафaрda "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин лондонликлар бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказдик, айниқса унинг бошида. Биринчи бўлим эса унчалик яхши чиқмади. Биз ёмон бошладик, рақиб тезда гол урди ва ўйинни назорат қилди. Иккинчи бўлим яхшироқ ўтди.
Биз режалаштирган нарсаларни тўлиқ амалга ошира олмадик. Шундай тез гол ўтказиб юборганингда ҳаммаси мураккаблашади. Бу учрашувни диққат билан таҳлил қилишимиз керак", — деди Эшпириту Санту Sky Sports'га.
Ҳозирда "Вест Ҳем" Премьер-лига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.