
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жякомо Распадори кетганига бор-йўғи ярим йил бўлганига қарамай, Италияга қайтиши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, римликлар 25 ёшли футболчи трансфери бўйича “Атлетико” билан музокараларни бошлаган.
“Рома” Распадорини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Ўйинчига 2030 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинган.
“Атлетико” Распадорини август ойида “Наполи”дан 22 миллион еврога харид қилган. У Диего Симеоне жамоаси сафида барча мусобақаларда 14 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.
“Сассуоло” тарбияланувчиси мадридликлар асосий таркибида атиги 4 марта ўйинни бошлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.