«Рома» «Челси» ҳимоячиси Дисаси бўйича музокара олиб бормоқда

«Рома» «Челси» ҳимоячиси Дисаси бўйича музокара олиб бормоқда
Қисқача

Аксел Дисаси қишки трансфер ойнасида «Челси»дан «Рома»га ўтиши мумкин, томонлар ҳозирда музокара олиб бормоқда. 27 ёшли франсиялик ҳимоячи мавсум бошланишидан аввал Энцо Мареска томонидан асосий жамоа таркибидан чиқариб ташланган. Трансфермаркт унинг нархини 15 млн еврога баҳолаган, жорий мавсумда Дисаси «Челси»нинг асосий таркибида майдонга тушмаган. «Рома» А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

«Челси»нинг марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси қишки трансфер ойнасида «Рома»га ўтиши мумкин. «Кўклар» мавсум бошланишидан аввал бош мураббий Энцо Мареска томонидан асосий жамоа таркибидан чиқариб ташланган франциялик футболчини сотишга умид қилмоқда.

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, яқинда 27 ёшли футболчи «Рома»га таклиф қилинган ва римликлар бунга қизиқиш билдирган. Ҳозирда томонлар музокара олиб бормоқда.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Аксель Дисасининг нархи 15 млн еврoни ташкил этади. Жорий мавсумда у «Челси»нинг асосий таркибида бирор марта ҳам майдонга тушмаган.

«Рома» А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар