
Янги мавсум учун таркибни кучайтиришни мақсад қилган "Андижон" жамоаси навбатдаги трансферга қўл урди.
"Бу сафар грузиялик тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Александр Андроникашвили билан келишувга эришилди.
Охирги икки ярим мавсумни Грузия Эровнули лигасида “Дила” сафида ўтказган футболчи 2026 йилги мавсумдан “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
Андроникашвили 1999 йилнинг 9 апрель санасида Грузиянинг Тифлис шаҳрида таваллуд топган. У фаолиятини асосан Грузия чемпионатида ўтказган бўлиб, бунгача “FC 35”, “Локомотив” (Тбилиси), “Шукура” ва “Дила” клубларида тўп тепган.
Грузиялик ярим ҳимоячи бу йил чемпионатда “Дила” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Бундан ташқари, ушбу мавсумда у УЕФА Конференциялар лигаси (4 ўйин, 1 гол), “Давид Кипиани” Кубоги (3 ўйин, 1 гол) ва Грузия Суперкубогида (2 ўйин, 1 гол) ҳам қатнашган.
Футболчи “Дила” билан бирга мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритди", – дейилади андижонликлар хабарида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.