date

Полина Кудерметова Канберра турнирида Ўзбекистонга кумуш медаль олиб келди

Полина Кудерметова Канберра турнирида Ўзбекистонга кумуш медаль олиб келди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Полина Кудерметова Австралия пойтахтида ўтган Canberra Challenger халқаро теннис турнирида кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида у Тайван вакили Жоанна Гарландга 6:4, 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Турнирдаги натижаси эвазига Кудерметова 19,7 минг доллар мукофот пули ҳамда WTA рейтинги учун 81 очко жамғарди. Чемпион бўлган Гарланд эса 33,6 минг доллар ва 125 рейтинг очкосига эга бўлди.

Бу кўрсаткич спортчининг Ўзбекистон байроғи остидаги илк йирик ютуғи сифатида қайд этилди. Унинг спорт фуқаролигини ўзгартиргани 2025 йил декабр ўрталаридан маълум бўлган: ўшанда ITF сайтида Кудерметова профилидаги Россия байроғи расмий равишда Ўзбекистон байроғига алмаштирилган.

Фуқаролик алмашган пайтда теннисчи жаҳон рейтингида 104-ўринда турган. Ҳозирда унинг тайёргарлигига собиқ дунёнинг биринчи ракеткаси Динара Сафина бошчилик қилмоқда. Сафина аввалроқ Диана Шнайдерни Париж-2024 Олимпиадасида кумуш медалга олиб чиққан эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Полина Кудерметова Канберра турнирида Ўзбекистонга кумуш медаль олиб келди