Аллейн дерби олдидан ҳаяжонда: Ҳусанов билан алоқаси ҳақида гапирди...

1 дақиқа ўқиш13K
Аллейн дерби олдидан ҳаяжонда: Ҳусанов билан алоқаси ҳақида гапирди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • “Манчестер Сити” ҳимоячиси Макс Аллейн жамоасининг “Манчестер Юнайтед”га қарши дербиси олдидан ҳаяжонда эканини айтди.
  • У бу учрашув “Сити” сафидаги илк манчестер дербиси бўлишини таъкидлаб, ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусанов билан жуда яхши алоқа ўрнатганини билдирди.
  • Аллейн “Манчестер Сити”даги фаолияти шиддатли кечаётган бўлса-да, бундан мамнун эканини айтди.
  • Дерби 17 январ куни соат 17:30 да бошланади.

АПЛнинг 22-турида “Манчестер Сити” ўз майдонидаги энг катта имтиҳонлардан бирига тайёргарлик кўряпти — рақиб “Манчестер Юнайтед”. Дерби олдидан “шаҳарликлар” ҳимоячиси Макс Аллейн жамоа кайфияти, илк дерби тажрибаси ва ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусанов билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

Аллейннинг айтишича, бу беллашув у учун алоҳида аҳамиятга эга — чунки бу унинг “Сити” сафидаги биринчи манчестер дербиси.

“Бу мен учун биринчи дерби, биринчи тажриба. Жуда ҳам ҳаяжондаман. Атмосфера ажойиб бўлишига ишонаман, интиқлик билан кутяпман. Бу ҳақда эртага ва индинга тайёргарлик кўриб, муҳокама қиламиз. Мен Абдуқодир Ҳусанов билан жуда яхши алоқа ўрнатиб улгурдим”, — деди Аллейн.

Унинг сўзларидан кўриниб турибдики, жамоа ичидаги ўзаро тушуниш ҳам муҳим детал сифатида қаралаяпти. Айниқса ҳимоячилар ўртасидаги “ким қаерни ёпади, ким қачон чиқади” деган автоматик ҳис этиш дерби каби ўйинларда олтинга тенг.

Шунингдек, Аллейн “Манчестер Сити”даги фаолияти қандай кечаётгани ҳақида ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, бу давр жуда шиддатли, лекин айнан шу темп унга ёқяпти.

“Бу пайтгача ҳаммаси жуда шиддатли ўтди, ҳар сонияси ёқди, ҳеч нарсани алмаштирмасдим. “Уотфорд”даги фаолиятимни ёқтирмаганман демайман, аммо асосий мақсад — бу ерга қайтиш, футболдан завқ олиш эди. Ҳозир эса бундан жуда мамнунман”, — дейди у.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” — “Манчестер Юнайтед” дербиси 17 январь куни соат 17:30 да старт олади. Мухлислар учун бу ўйин оддий тур ўйини эмас — бу манчестерча “ҳис-туйғулар чемпионати”. Энди эса интрига битта: дербида қайси жамоа совуққон, қайси бири ҳиссиётга ютқазади?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?