ЕЧЛ 7-тур: «Реал»дан голлар шоуси, «Арсенал» Миланда ғалаба қозонди...

Европа Чемпионлар лигасининг 7-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди ва бу кеча футбол ишқибозларига тўлақонли драма ҳам, голлар байрами ҳам улашди. Мадридда «Реал» рақибни майдалаб ташлади, Миланда эса «Арсенал» ўзининг жорий формасини яна бир бор исботлади. Амалдаги чемпион «ПСЖ» эса Португалияда оғриқли мағлубиятни қабул қилди.
«Реал»дан Мадридда голлар ёмғири
Мадриддаги тўқнашувда «Реал» (15 очко, 2-ўрин) «Монако»ни (9 очко, 20-ўрин) майдоннинг ҳар қаричида сиқиб қўйди. Арбелоа бошқарувидаги жамоа ҳужумда жуда тезкор ва қаттиққўл кўринди. Килиан Мбаппе дубл қайд этди, Винисиус, Мастантуоно ва Жуд Беллингҳэм ҳам биттадан гол ёзиб қўйди. Қўшимча равишда, «Монако» ҳимоячиси Керернинг автоголи ҳисобни янада оғирлаштирди.
Реал — Монако 6:1
Голлар: Мбаппе 5, 26, Мастантуоно 51, Керер 55 автогол, Винисиус 63, Беллингҳэм 80 – Тезе 72
Реал – Куртуа, Ҳейсен, Асенсио (Себаллос, 46), Валверде, Камавинга (Фран Гарсия, 76), Гулер (Карвахал, 76), Чуамени, Беллингҳэм, Мастантуоно (Гонсало Гарсия, 71), Мбаппе, Винисиус.
Монако – Кен, Вандерсон (Уаттара, 61), Закария (Бамба, 73), Керер, Дайер, Кайо, Тезе, Аклиуш, Фати (Кулибали, 61), Головин, Балогун.
Огоҳлантиришлар: Беллингҳэм 44 – Закария 33
Марказий баҳс Миланда: «Арсенал» «Интер»ни синдирди
Кечанинг энг катта интригаларидан бири — «Интер» (12 очко, 9-ўрин) — «Арсенал» (21 очко, 1-ўрин) баҳси ўзини оқлади. «Тўпчилар» бошиданоқ темпни юқори қўйди: Габриэл Жезус дублга эришди, захирадан тушган Виктор Гокереш эса учрашувга нуқта қўйди. «Интер» томонида Сучичнинг голи қисқа муддат умид уйғотган бўлса-да, якунда лондонликлар ўз сўзини айтди.
Интер — Арсенал 1:3
Голлар: Сучич 18 – Жезус 10, 31, Гокереш 84
Интер – Зоммер, Аканжи, Ачерби, Бастони, Энрике, Барелла (Фраттези, 63), Зиелински, Сучич, Димарко, Мартинес (Эспозито, 63), Тюрам.
Арсенал – Райя, Тимбер (Уайт, 64), Салиба, Москера (Габриэл, 75), Луис-Скелли, Субименди, Мерино, Эзе (Райс, 64), Сака, Троссар (Мартинелли, 79), Жезус (Гокереш, 75).
«ПСЖ» учун Лиссабонда сўнгги зарба
Амалдаги чемпион «ПСЖ» (13 очко, 5-ўрин) Португалияда «Спортинг» (13 очко, 6-ўрин) билан ўта қизғин ўйин ўтказди. Парижликлар жавоб голини топганига қарамай, ҳал қилувчи лаҳза мезбонлар фойдасига ишлади: Суарес 90+1-дақиқада ғалаба голини уриб, стадионни “портлатди”.
Спортинг — ПСЖ 2:1
Голлар: Суарес 74, 90+1 – Хвича 79
Спортинг – РуиСилва, Фреснеда, Инасио, Матеус, Мангас (Иоаннидис, 63), Морита, Симоэс, Араухо, Тринкан, Гени, Суарес
ПСЖ – Шевале, Заир-Эмери, Маркинос, Пачо, Мендеш, Маюлу (Хвича, 66), Витиня, Руис (Забарний, 80), Дуэ, Барколя (Рамуш, 71), Дембеле
Лондонда ишончли «Тоттенҳэм», «Боруссия»да қизил карточка
«Тоттенҳэм» (14 очко, 4-ўрин) ўз уйида «Боруссия Д»ни (11 очко, 12-ўрин) 2:0 ҳисобида енгди. Эрта гол ва биринчи бўлимдаги иккинчи зарба лондонликларга хотиржамлик берди. Немислар эса 24-дақиқада Свенссон четлатилганидан кейин вазиятни қутқара олмади.
Тоттенҳэм — Боруссия Д 2:0
Голлар: Ромеро 14, Соланке 37
Тоттенҳэм – Викарио, Дансо, Удоджи, Бергвалл, Грай, Симонс, Порро, Спенц, Одобер, Соланке (Коло Муани, 70), Ромеро.
Боруссия Д – Кобел, Коуто, Антон, Шлоттербек, Бенсебаини, Беллингҳэм, Нмеча (Чуквуэмека, 64), Брандт (Риэрссон, 46), Свенссон, Адейеми (Силва, 64), Гирасси (Жан, 46)
Четлатиш: Свенссон 24
Қолган ўйинлардан қисқа хулоса
— «Олимпиакос» «Байер»ни 2:0 ҳисобида “совуқ душ” остида қолдирди: голлар жуда эрта ва танаффус олдидан келди.
Олимпиакос — Байер 2:0
Голлар: Коштиня 2, Торимий 45+1
Олимпиакос – Тзолакис, Коштиня, Рецос, Музакитис, Пирола, Ортега, Хеззе, Родиней, Шикиню (Скипиони, 82), Мартинс, Торимий (Эл-Кааби, 75)
Байер – Блашич, Куанса, Баде, Фернандес, Андрих, Поку, Грималдо, Алекс Гарсия, Васкес (Тилман, 58), Маза (Артур, 70), Кофане (Шик, 70)
— «Копенҳаген» — «Наполи» 1:1: неаполликлар олдинга чиққан бўлса-да, мезбонлар иккинчи бўлимда жавоб қайтарди.
Копенҳаген — Наполи 1:1
Голлар: Ларссон 72 – Мактоминай 39
Наполи – Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Буонджорно, Жезус, Гутеррес, Лоботка, Мактоминай, Элмас, Вергара (Ланг, 62), Спинаццола (Оливера, 63), Ҳойлунд.
— «Вилярреал» — «Аякс» 1:2: амстердамликлар охирги дақиқалардаги гол билан уч очкони олиб кетди.
Вилярреал — Аякс 1:2
Голлар: Олувасейи 49 – Глух 61, Эдвардсен 90
Вилярреал – Тенас, Моуринио, Марин, Вейга, Кардона, Пепе, Комесаня, Парти, Молейро (Бучанан, 46), Олувасейи, Перес.
Аякс – Яруш, Гоэи, Боуман, Вайндал, Регер, Мокио, Классен, Глух (Эдвардсен, 84), Долберг, Годтс, Бас.
Умумий турнир жадвали:

Хулоса шу: 7-турдан кейин жадвалдаги кураш янада қизиди — кимдир учиб кетяпти, кимдир эса охирги дақиқаларда ўзини “қутқариш режими”га ўтказди. Энди ҳар бир очко — олтиндан қиммат.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!