date

Элдор Шомуродов ассист берди: «Истанбул Башакшеҳир» «Кайсериспор» устидан йирик ғалаба қозонди

Элдор Шомуродов ассист берди: «Истанбул Башакшеҳир» «Кайсериспор» устидан йирик ғалаба қозонди

Туркия чемпионатининг 19-турида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов самарали пас муаллифига айланди. Унинг жамоаси — «Истанбул Башакшеҳир» — «Кайсериспор»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тушди. Файзуллаев 81-дақиқада алмаштирилди.

Ҳисоб 35-дақиқада Девие Селке томонидан пенальтидан очилди. 67-дақиқада эса Рамазан Чивелек ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Якуний 3-голни Нуно Да Коста Шомуродовнинг аниқ узатмасидан сўнг урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов ассист берди: «Истанбул Башакшеҳир» «Кайсериспор» устидан йирик ғалаба қозонди