Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Спорт1 дақиқа ўқиш212
Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг илк учрашувлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига Энтони Гордон, Дезире Дуе, Патрик Шик ва Каспер Ҳёгни номзод қилиб кўрсатди.
  • Энтони Гордон “Қорабоғ”га қарши ўйинда тўрт гол урган, Дезире Дуе эса “PSJ” сафида дубл қайд этган.
  • Патрик Шик “Олимпиакос”га қарши баҳсда икки гол уриб, “Баер”га муҳим ғалаба келтирган.

Чемпионлар лигасида плей-офф босқичининг илк учрашувлари якунланди — ва одатдагидек, майдондаги энг ёрқин чиқишлар “совиб улгурмасидан” УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Қизиғи, бу сафарги тўртлик турли лига, турли услуб, лекин битта умумий нуқтага эга: улар ўйин тақдирини ўз қўли билан буриб юборган.

Номзодлар қуйидагича:

— Энтони Гордон (Нюкасл Юнайтед)
— Дезире Дуэ (Пари Сен-Жермен)
— Патрик Шик (Байер 04 Леверкузен)
— Каспер Ҳёг (Будё-Глимт)

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Энг шов-шувли статистика, албатта, Гордонда. У "Қорабоғ"га қарши ўйинда тўрт марта дарвозани “йиртди” ва жамоасининг йирик ғалабасида ҳал қилувчи фигура бўлди. Бу шунчаки “яхши ўйин” эмас — бу аллақачон плей-оффда рақибни психологик жиҳатдан ҳам майдалаб ташлаш дегани.

Парижда эса Дуэ ўзининг “катта саҳнага тайёр” эканини яна бир бор исботлади. Луис Энрике жамоасида у дубл қайд этиб, “ПСЖ”нинг ўша кечадаги ҳужум моторларидан бирига айланди. Яъни у фақат гол урмади — ўйин суръатини ҳам бошқарди.

Грециядаги совуқ кечада Шик эса “класс”ини намоён қилди: икки зарба — икки гол. У “Байер”га “Олимпиакос” майдонида жуда муҳим ғалабани олиб берди ва жавоб баҳси олдидан немис клубига анча қулай вазият яратди. Плей-оффда бундай дубл — нархи баланд ресурс.

Норвегиядан чиққан “ҳафта сюрпризи” эса Ҳёг бўлди: 1 гол ва 2 ассист. Бу дегани — у фақат ўзи якунламаган, балки шерикларини ҳам тўғри пайтда тўғри жойга чиқара олган. Бундай футболчи плей-оффда “олтин” ҳисобланади, чунки у битта эпизод билан эмас, бутун ўйин билан таъсир қилади.

Хулоса қилиб айтганда, бу тўртлик орасида танлов қилиш осон эмас: кимдир голлар билан ёндирди, кимдир дубл билан ишни битирди, кимдир ассистлар билан ўйинни очиб ташлади. Энди гап мухлислар ва УЕФА танловида — ҳафта қаҳрамони номи қайси юлдузга насиб этади, плей-офф руҳи эса бу “совринлар”дан кейин янада қизийди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  2. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  3. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  4. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  5. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  6. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  7. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  8. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  9. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  10. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради