«Интер» футболчиси ижарада оғир жароҳат олиб сафдан чиқди

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда»га ижара асосида ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддатга майдондан ташқарида қолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тиззадан олдинги хочсимон боғлама узилиши аниқланган. Унинг тикланиши олти ойдан саккиз ойгача давом этиши кутилмоқда.
«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олганди ва келишув жорий йил декабр охиригача амал қилади. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа» сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлган. Истиқболли аргентиналикнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг