date

«Интер» «Женоа»ни ишончли мағлуб этиб, сериясини давом эттирди

«Интер» «Женоа»ни ишончли мағлуб этиб, сериясини давом эттирди

Қишнинг сўнгги оқшомида Миландаги “Сан-Сиро”да “Интер” “Женоа”ни қабул қилди ва А Сериядаги ғалабалар кетма-кетлигини яна бир ўйинга узайтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи бўлим ўрталарида Генрих Мхитарян тўпни илиб кетиб, жарима майдони чизиғига яқин ҳудудга узатма ташлади. Анж-Йоан Бонни ўнг бурчакка йўллаган зарбани дарвозабон сакраб бартараф этди. Орадан кўп ўтмай Мхитарян марказдан ёриб кириб, жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбада тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва тўсинга тегиб, яна бурчак тўпига чиқиб кетди.

Кейинроқ Николо Барелла ўнг қанотдан жарима майдони ичига тўп оширди, Бонни эса бош билан чап бурчакка йўллади — дарвозабон бу сафар ҳам мураккаб тўпни қайтарди. 31-дақиқада эса “Интер” барибир ҳисобни очди: Федерико Димарко Мхитарян билан “девор” ўйнаб, жарима майдони ичида бир тегинишда узоқ бурчакка аниқ зарба берди — 1:0.

Иккинчи таймда “Интер” ўйинни назорат қилди ва 70-дақиқада фарқни оширди. Ҳакан Чалханоғлу пенальтидан тўпни ўнг бурчакка жойлади, дарвозабон эса бошқа томонга сакради — 2:0.

Меҳмонлар стандартлардан жавоб қайтаришга уриниб кўрди: Аарон Карикол жарима зарбасидан марказга оширди, Микаел-Эгил Эллертссоннинг бош зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. Якунда “Интер” ҳимояси хотиржам ўйнади — дарвоза олдидаги бир эпизодда Мануэл Аканджи тўпни ўз дарвозасига буриб юборя деди, бироқ дарвозабон тўғри позиция танлаб, тўпни ушлаб олди.

Бу ғалабадан сўнг “Интер” турнир жадвалида иккинчи ўриндаги “Милан”дан 13 очкога илгарилаб кетди. “Женоа” эса 14-ўрин атрофида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Женоа»ни ишончли мағлуб этиб, сериясини давом эттирди