date

Дзен'га “Интер” ҳақида айтилган гапларга жавоб қайтарди

Дзен'га “Интер” ҳақида айтилган гапларга жавоб қайтарди

Миланнинг “Интер” жамоасида дарвозабон бўлиб ўйнаган Вальтер Дзен'га норвегиялик “Будё-Глимт”га қарши мағлубиятдан кейин жамоа кўрсатган реакцияни етарли, деб ҳисоблайди. Ўша ўйин “Интер”нинг Европа Чемпионлар лигасидан кутилмаган тарзда чиқиб кетишига сабаб бўлганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шундан сўнг “нерадзуррилар” А Сериянинг навбатдаги турида “Женоа”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, майдонда ўзига хос жавоб қайтарди.

Дзен'га “Будё” билан ўйин тасодиф эди, бундай ҳолат ҳамманинг бошидан ўтади, дея таъкидлади. Унинг айтишича, яна “Интер тугади” деган гаплар янгради, бироқ жамоа ҳозир 22 та ғалаба ва 67 очко билан ўз кучини исботлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Вальтер Дзен'га “Интер” сафида 1994 йилгача тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дзен'га “Интер” ҳақида айтилган гапларга жавоб қайтарди