date

Бивол учун Бетербиев ва Бенавидес асосий рақиблар сифатида кўрилмоқда

Бивол учун Бетербиев ва Бенавидес асосий рақиблар сифатида кўрилмоқда

Ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланган Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов шогирдининг келгуси режалари ва эҳтимолий рақиблари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, чемпион олдида муҳим ва жиддий синовлар ҳали олдинда.

Машяновнинг сўзларига кўра, Артур Бетербиев билан учинчи жанг ташкил этиш режаси кун тартибида бор. Бироқ мураббий ҳозирча бошқа рақибларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик кераклигини алоҳида таъкидлади.

«Албатта, Бетербиев билан учинчи тўқнашув режада бор. Лекин шу билан бирга бошқа рақибларни ҳам “орқа фон”да қолдириб қўймаслигимиз керак. Худо хоҳласа, кейинги вариантларни кўриб чиқамиз. Уларнинг сони кўп эмас — Артур Бетербиев ва Дэвид Бенавидес», — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Бивол ва Бетербиев ўртасидаги аввалги икки жанг ҳам жуда кескин ва тенг кураш остида ўтган. Ҳар икки беллашув ҳам тўлиқ 12 раунд давом этган ва боксчилар бир мартадан ғалаба қозониб, ҳисобни тенглаштиришган. Шу боис эҳтимолий учинчи жанг ҳақиқий мегақаршилик сифатида кутилаётгани бежиз эмас.

Маълумот учун, 30 май куни Екатеринбург шаҳрида Дмитрий Бивол немис спортчиси Михаэл Айфертга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангда у ярим оғир вазндаги WBA, IBF ва WBO камарларини ҳимоя қилади.

Қисқаси, Бивол олдида танлов катта эмас, лекин ҳар бир вариант — топ-левел. Демак, кейинги жанглар “оддий файт” эмас, тўғридан-тўғри тарих ёзиладиган кечалар бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бивол учун Бетербиев ва Бенавидес асосий рақиблар сифатида кўрилмоқда