Лапорта УЕФАга шикоят қилди ҳакамликдан норозилик билдирди

Спорт1 дақиқа ўқиш404
Лапорта УЕФАга шикоят қилди ҳакамликдан норозилик билдирди

Лапорта УЕФАга шикоят қилди ҳакамликдан норозилик билдирди

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Чемпионлар лигаси чорак финалида "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинлардан кейин УЕФА раҳбариятига бевосита мурожаат қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манбаларга кўра, Лапорта УЕФА президенти Александер Чеферин билан телефон орқали боғланиб, учрашувлардаги ҳакамлик қарорларидан қаттиқ норозилигини билдирган.

Каталония клуби раҳбари “Атлетико”га қарши икки баҳс (1:2, 2:0) давомида юзага келган айрим баҳсли эпизодлар клуб манфаатига зид ҳал этилганини таъкидлаган.

Шунингдек, жавоб учрашуви танаффус пайтида Лапорта УЕФА бош котиби Теодор Теодоридис ҳамда унинг ёрдамчиси Жоржо Маркетти билан шахсан учрашгани маълум қилинди. Ушбу мулоқотда у бош ҳакам Клеман Тюрпеннинг биринчи бўлимдаги қарорларини ҳам танқид қилган.

Хусусан, Дани Олмога нисбатан қоидалар бузилиши учун пеналти белгиланмагани, шунингдек Хуан Муссо томонидан Фермин Лопесга қарши амалга оширилган эпизод эътиборсиз қолгани асосий эътирозлар қаторида келтирилган.

Лапорта яна биринчи учрашувни бошқарган Иштван Ковачнинг қарорларини ҳам қайта-қайта танқид қилган.

Бундан ташқари, у УЕФАнинг “Барселона” томонидан Марк Пубилнинг қўл билан ўйнаган вазияти юзасидан юборилган расмий шикоятни қабул қилмаганини ҳам кескин норозилик билан қайд этган.

Ҳозирча УЕФА томонидан бу баёнотларга расмий жавоб берилмаган, аммо вазият Европа футболида муҳокамаларни янада қизитиб юбормоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?