Жадон Санчо «Боруссия Дортмунд» клубига қайтишга розилик берди

1 дақиқа ўқиш120
Жадон Санчо «Боруссия Дортмунд» клубига қайтишга розилик берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жейдон Санчо «Боруссия Дортмунд» клубига қайтишга розилик берди ва бунинг учун маошининг сезиларли даражада камайишига ҳам кўнди.
  • Англиялик вингер «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси якунлангач, немис клубига эркин агент сифатида текинга ўтиши кутилмоқда.
  • Футболчига «Ювентус» каби гранд жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, у айнан Бундеслигага қайтишни афзал кўрди.
  • Жамоа бош мураббийи Нико Ковач Санчонинг иқтидорига ишонч билдириб, ушбу трансферни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Англиялик ҳужумчи Жейдон Санчонинг «Боруссия Дортмунд» клубига қайтиши тобора ойдинлашмоқда. Скй нашри хабарига кўра, футболчининг вакиллари ва Германия клуби ўртасида янги музокаралар ўтказилган. Ҳозирда «Астон Вилла»да ижара асосида тўп сураётган 26 ёшли вингер Дортмундга қайтиш истагини клуб раҳбариятига маълум қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Томонлар шахсий шартнома шартларини муҳокама қилишни бошлади. Санчо «Манчестер Юнайтед»да оладиган йиллик 15 млн евро миқдоридаги маошининг сезиларли даражада камайишига рози бўлган. «Боруссия Дортмунд» раҳбарияти бир неча ҳафта олдин футболчини молиявий чекловлар ҳақида огоҳлантирган эди. Санчога «Ювентус» каби клублардан таклифлар бўлишига қарамай, у айнан Бундеслигага қайтишни афзал кўрмоқда.

Жадон Санчо «Боруссия Дортмунд» клубига қайтишга розилик берди

Санчонинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди, шу сабабли немис клуби трансфер учун тўлов амалга оширмайди. Футболчи 2021 йилда 85 млн евро эвазига Англияга йўл олган эди, бироқ у ерда кутилган ўйинни кўрсата олмади. Мураббий Эрик тен Хаг билан юзага келган келишмовчиликдан сўнг, у 2024 йилнинг январида Дортмундга вақтинча қайтиб, жамоанинг Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқишига ёрдам берганди.

«Боруссия Дортмунд» бош мураббийи Нико Ковач Санчонинг трансферини қўллаб-қувватламоқда. Хорватиялик мутахассис футболчининг интизоми билан боғлиқ муаммоларга қарамай, унинг иқтидорига ишонч билдирган. Санчо жамоани тарк этиши кутилаётган Жулиан Брандтнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Клуб спорт директори Ларс Риккеннинг таъкидлашича, жамоага сифатли ва молиявий жиҳатдан қулай бўлган ҳужумчи зарур.

Жадон Санчо «Боруссия Дортмунд» клубига қайтишга розилик берди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?