date

«Ливерпуль» Энтони Гордонни 75 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда

«Ливерпуль» Энтони Гордонни 75 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда

«Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда ва «Нюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордонни асосий мақсад сифатида белгилаган. Собиқ ҳужумчи Майкл Оуеннинг фикрича, Гордон «Энфилд» учун жуда фойдали сармоя бўлиши мумкин. Англия терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи аввалроқ «Эвертон» сафида тўп сурган бўлса-да, болалигидан «Ливерпуль» мухлиси ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб ҳужум чизиғида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Жамоа етакчиси Муҳаммад Салаҳ 2025-26 йилги мавсум якунида шартномаси тугагач, клубни тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, франциялик ҳужумчи Уго Экитике Ахилл пайининг узилиши сабабли камида тўққиз ойга сафдан чиқди. Бу ҳолат мерсисайдликларни тезкор чоралар кўришга ундамоқда.


Майкл Оуэн Гордоннинг универсал футболчи эканлигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Салаҳнинг ўрнини босиш учун ўнг қанот ҳужумчисини сотиб олиш устувор вазифа бўлиши керак. Гордон эса ҳам қанотларда, ҳам марказда самарали ўйин кўрсата олади. Оуэн футболчини «ажойиб ўйинчи» деб атади ва у жорий йилги Жаҳон чемпионатида муҳим рол ўйнашига ишонч билдирди.

«Нюкасл» ўз юлдузини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Гордоннинг «Сент-Жеймс Парк»даги шартномаси 2030 йилгача амал қилади, шу сабабли клуб 75 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули талаб қилиши мумкин. «Ливерпуль» Чемпионлар лигасига йўлланма олиш орқали футболчини ўз сафига чорлашни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Энтони Гордонни 75 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда