date

Арсенал ва Милан собиқ юлдузи қандай қилиб миллиардер тадбиркорга айланди

Arsenal va Milan sobiq yulduzi qanday qilib milliarder tadbirkorga aylandi

Арсенал ва Милан клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Матиеу Фламини яшил биокимё соҳасидаги муваффақиятли фаолияти ҳақида сўзлаб берди. 42 ёшли франциялик собиқ футболчи ўзининг экологик тоза глобал компаниясига Италияда тўп сурган йилларида асос солганини ва бунга клуб президенти Силвио Берлускони сабабчи бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ла Gazzetta делло Sport нашрига берган интервюсида Фламини ГФБиочемикальц компаниясини қандай ташкил этганини тушунтирди. 2008-йилда 24 ёшида Миланелло қароргоҳига келган футболчи у ердаги тадбиркорлик муҳитидан илҳомланган. Унинг сўзларига кўра, Берлускони ҳар ҳафта машғулотлар базасида бўлиб, футболчиларнинг фақат спорт билан чекланиб қолмаслигини хоҳлаган.

"Силвио Берлускони мен учун бутунлай янги дунёни очиб берди. У футбол, бизнес ва сиёсат каби барча соҳаларда ғалаба қозонган тадбиркор эди. У биз билан сафар ўйинларига ҳам бирга борарди ва футболчиларнинг бошқа қизиқишлари бўлишини қўллаб-қувватларди. У мен учун ҳақиқий илҳом манбаи бўлди", — дейди Фламини.

Арсенал сафида икки марта тўп сурган Фламини ўзининг илмий ютуқлари билан фахрланишини яширмади. Унинг таъкидлашича, Милан сафида ўйнаб юрганида кимё соҳасини кашф қилган ва ҳозирда унинг патентлари туфайли дунё экологик жиҳатдан тозароқ бўлиб бормоқда. Машғулотлардан бўш вақтида у соғлиқ ва атроф-муҳит учун барқарор кимёвий ечимлар устида ишлаган.

Собиқ футболчи профессионал спортдаги интизом, жамоавий иш ва мақсад сари интилиш каби хислатлар бизнесда ҳам жуда муҳимлигини таъкидлади. Ҳозирда унинг компанияси ўсимлик биомассасидан олинадиган молекулалар бўйича 200 дан ортиқ патентга эга бўлиб, АҚШ ҳукумати томонидан илгари сурилган яшил муқобил кимёвий ечимларни ҳаётга татбиқ этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал ва Милан собиқ юлдузи қандай қилиб миллиардер тадбиркорга айланди